Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари тахмин қилинди
2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими эртага бўлиб ўтади. Россиялик машҳур шарҳловчи Константин Генич Ўзбекистон термасининг гуруҳ босқичидаги эҳтимолий рақибларини тахмин қилди.
Унинг фикрича, вакилларимиз турнирнинг асосий фаворитларидан бири саналган Испания, шунингдек, Колумбия ва тарихида илк бор мундиал йўлланмасига эга чиққан Кюрасао билан бир гуруҳга тушиши мумкин. Генич ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар ниҳоятда қизиқарли бўлишини таъкидлади.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган мусобақа 2026 йил 11 июнда старт олади.



Фикрлар