Ўзбекнинг зарбаси кучли экан, ногирон қилиб қўярди!

Польшанинг Вроцлав шаҳридаги профессионал бокс кечасида ўта оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик Лазизбек Муллажонов ва қозоғистонлик Нурсултон Аманжолов ўртасидаги беллашувда келиб чиққан можаро боксни ёритаётган хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.

64e8b09448a21

Хусусан, яккакураш спорт турларини ёритишга ихтисослашган Россиянинг «неКАРАтэ» Youtube-канали Нурсултон Аманжолов (5-1, 4 КО) ҳамда Лазизбек Муллажонов (4-0, 4 КО) жангидаги ҳолатга алоҳида эътибор қаратди.

- Муллажонов тўғридан берилган қақшатқич зарба билан Нурсултонни ларзага солди, рақибнинг оёғи қалқиб кетди. Эслатиб ўтамиз, стадион очиқ осмон остида эди, ҳаво булут ва ёмғир ёғаётган эди. Рингнинг қуруқлик даражаси қандай эканини билмайман. Тушуниб бўлмади.

Балки озгина сирпаниб кетгандир. Лекин аниқ зарба текканидан кейин оёғи қийшайди ва бу ҳолатда даҳшатли зарбаларни қабул қилиб олди. Бу зарбалардан бири тўғридан, учтаси ён томондан берилди. Бу паллада қозоқ боксчиси камида еттита зарбани ўтказиб юборди ва жавоб қайтара олмади. Муллажонов рақибини канатга қисиб, дабдаласини чиқара бошлади, - деб фикр билдирди  «неКАРАтэ» муаллифи.

Маълумки, биринчи раунддаги бу ҳолатдан кейин ҳакам жанги тўхтатди. Бироқ, шу пайтга қадар профессионал рингда бирорта учрашувда мағлуб бўлмаган Нурсултон Аманжолов бу қарорга қўшилмади. Мағлубиятга чидай олмай, жаҳл устида ҳакамни туртиб ташлади, бақир-чақир қилди. Зиддиятли вазиятни келтириб чиқарди.

Бу ҳолатга ҳам «неКАРАтэ» Youtube-канали ўз муносабатини билдирди.

- Ҳакамнинг жангни тўхтатиш ҳақидаги қарори мутлақ адолатли бўлди. Рефери жангга мутлақо тўғри аралашди.

Бизга ногиронлар керакмас, калтакланиш тарафдори эмасмиз. Муллажонов ҳужум тўлқинини тутиб олди, қозоқ боксчиси бунга улгурмади. Бу ерда бошқа ҳеч нарса йўқ. Қозоқ боксчиси ритмга киришга улгурмади ҳам.

Балки у жангни давом эттириши мумкин эди, бироқ бўлгани ўтиб бўлди. Лекин Муллажонов уни тутиб олди ва дабдаласини чиқара бошлади, бу паллажда ҳакам жангни тўхтатгани энг тўғри қарор бўлди. Чунки ўзбек боксчиси яна ўттиз сония уни дўппослаши мумкин эди. Рақиб жавоб қила олмай қолганди.

Мен қозоқ боксчисининг маҳоратини камситмоқчи эмасман. У жангни давом эттириши мумкин эди, у зўр йигит, лекин факт фактлигича қолади. Ғалаба ҳаққоний бўлди, - деди  «неКАРАтэ» Youtube-канали муаллифи.

500_64ea1a23ab94d

Эслатиб ўтамиз, Лазизбек Муллажонов профессионал рингдаги кетма-кет тўртинчи жангини ҳам нокаут билан ўз фойдасига ҳал қилди.

Нурсултон Аманжолов эса, бунгача бешта жангда рингга чиқиб, рақибларининг барини ер тишлатган эди. Лазизбекдан қабул қилиб олган мағлубияти профессионал фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Ўзбек боксчисидан нокаут бўлган рақиб жанжал кўтарди, баҳона топди ва барибир мағлубиятини тан олди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
29/08/2023 12:04
Ха шу бола Баходир рекламага чиккан хакам аралашмаса ухлаб хам колиши мумкин эди.
&
Uzbek ligion
29/08/2023 10:06
Lazizbek mullajonov ishonmayman deb reklamada ustaraga chiqqich bolamai