ЎзДЖТСУда дуал таълим тизими доирасида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида  талабаларининг жисмоний ҳаракати ва танлаган спорт йўналишлари бўйича амалий ҳамда назарий билимларини оширишга қаратилган дуал таълим тизимидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, кеча 24 сентябрь куни университетнинг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси талабалари учун, хусусан, белбоғли кураш йўналишда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг амалий машғулот жараёнларига Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Дастиров таклиф этилди. 
Кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этган ушбу амалий машғулотларда Равшан Дастиров миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашнинг ривожланиш тарихи ва бугунги кунда федерация томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Р.  Дастиров томонидан белбоғли кураш мусобақаларида ишлатиладиган ҳакамлик қоидаларини, белбоғли кураш усулларини амалий мисоллар ёрдамида кўрсатиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бу борада ҳам қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!