ЎзФҲМ: "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"

  • 02 Nov 23:37
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви жиззахликлар фойдасига 3:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Мазкур беллашувдаги голларга Люпчо Дориев ва Рубен Хебай (дубль) муаллифлик қилишди.

Tecno

Эксперт ҳакамлар гуруҳи мазкур учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан хулоса берди!

"Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 72-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси рақибга нисбатан қўпол тарзда ҳаракат қилди. 

ВАР аралашувидан сўнг бош ҳакам эпизодни қайта кўриб чиқиб, нотўғри талқин қилган ҳолда қўпол ҳаракатни амалга оширган футболчига сариқ карточка кўрсатди. Бу вазиятга яқин турган ёрдамчи ҳакам бош ҳакамга вазият юзасидан аниқ маълумот бериши зарур эди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, мазкур ҳолатда бош ҳакам “Қизилқум” футболчисига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиши лозим эди, унинг қарори нотўғри бўлган"

Comments

You must be logged in to commet!