ЎзФҲМ “Яйпан” — “Ғазалкент” учрашувини бошқарган ҳакамни четлатди
Про лиганинг 6-туридан ўрин олган “Яйпан” — “Ғазалкент” учрашувидаги баҳсли вазият экспертлар томонидан кўриб чиқилди.
80-дақиқада ҳужумчига нисбатан қўполлик содир этилганига қарамай, бош ҳакам томонидан қоидабузарлик қайд этилмагани аниқланди. Шунингдек, Рустам Чориев ўйин давомида бир қатор хатоларга йўл қўйиб, ўйин мувозанатини сақлаб қола олмагани таъкидланди.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, Рустам Чориев вақтинчалик Суперлига ва Про лига учрашувларидан четлатилди.

Фикрлар