Ўзгарувчан Зидан. У энди Искони қўйиб юборишдан бош тортяпти

“Реал” плеймейкери Иско атрофидаги воқеалар қизғин тус олмоқда. Машҳур футболчи Зинедин Зидан тақдим этаётан ўйин амалиёти камлигидан норози бўлгандан кейин клуб раҳбарияти уни сотиб юборишга қарор қилганди. Бунда Зиданнинг розилиги ҳам олингани айтилмоқда.

Футболчининг ўзи раҳбариятга уни қишда бошқа жамоага қўйиб юборишни сўраб мурожаат қилди. Искога харидорлар навбати шаклланди. Нархи ҳам 40 миллиондан 60-70 миллионгача кўтарилди.

Энди Зидан ўз позициясини ўзгартирди.

- Иско Мадридда қолади ва клубимиз учун ўйнайди, тамом. Унинг атрофидагилар бошқа лигаларга олиб кетмоқчи бўляпти. Лекин бугунги кунда у бизнинг ўйинчимиз ҳисобланади. Биз шундай футболчимиз борлигидан хурсандмиз. Бу ҳолатни ўзгартириш осон бўлмайди, - деди Зидан.

Исконинг клуб билан шартномаси 2022 йилгача давом этади.

“Ливерпуль” қиммат ҳужумчи оладиган бўлди

Машҳур футболчи муҳим қарорга келди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!