Ўзил Жанубий Кореяга қарши баҳсда ўз антирекордини ўрнатди
Ads

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бугун Жанубий Кореяга (2:0) қарши баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эътиборлиси, Ўзил бутун бошли ўйин давомида жамоадошларига бор йўғи 7 марта голли вазиятни яратди ҳолос. Бу эса ушбу футболчининг бир ўйинда ташкил этган голли вазиятлари сони бўйича энг ёмон кўрсатгичи бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Германия гуруҳда сўнгги ўринни олиб, мусобақани тарк этди.