Ўзил Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этди

Журналист Луис Мерлонинг хабар беришича, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Саудия гранди "Ал-Насср" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. ОЧЛ ярим финалчилари 31 ёшли ярим ҳимоячи учун 5 млн фунт тўлашга тайёр эканини маълум қилган. Бироқ Месут яқин вақт оралиғида Лондонни тарк этмоқчи эмас. 

Немис хавбекининг "тўпчилар" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Шу сабабдан, лондонликлар тезроқ уни сотиб юборишни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!