Ўзил

Лондоннинг “Арсенал” клуби устози Арсен Венгер кеча бўлиб ўтган “Бёрнли”га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ушбу ўйинда иштирок этмаган Месут Ўзил навбатдаги “Хаддерсфилд”га қарши учрашувда ҳам майдонга тушмаслигини айтди.

“Билмадим, уни қаери оғрияпти, мен уни кўрганим ҳам йўқ. Шифокор менга Ўзил уйига бориб келиши кераклигини айтди. У “Бёрнли”га қарши баҳс олдида биз билан меҳмонхонада эди.

У чоршанба куни ҳам аниқ ўйнамайди. Кўрамиз, унга нима бўлган экан”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли германиялик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 10та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Мавсум сўнггида унинг “Арсенал” билан шартномаси ўз якунига етади ва у эркин агентга айланади.