Ўзилнинг сири очилди

“Арсенал” асосий таркибидаги ўрнини йўқотган ва бош мураббий Микель Артета билан келиша олмай қолган Месут Ўзил нега жамоани тарк этишдан бош тортгани маълум бўлди.  

Хабарларга қараганда, Месут Ўзил сентябрь ойининг охирида клубга содиқлиги учун қарийб 9 миллион евро миқдорида бонус олган. Агар у ёзда бошқа жамоа таклифини қабул қилганида бу бонус бекор бўларди.

Март ойидан бери майдонга чиқмаган германиялик ярим ҳимоячи ҳали ҳам Лондондан кетмоқчи эмас. У шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 14 миллион евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда. Айни пайтда Ўзил ўйнамай туриб, ҳафтасига 350 минг фунт маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!