Ўзилнинг трансфери барбод бўлди

  • 29 декабрь, 2020, 20:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” бир неча кунлик музокаралардан сўнг “Арсенал” плеймейкери Месут Ўзилни трансфер қилиш фикридан қайтди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, аввалига германиялик ярим ҳимоячини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи бўлган туринликлар Ўзилнинг маошлиги баландлиги учун уни олмайдиган бўлди.

Ўзил “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета билан келиша олмай қолгани туфайли 2020 йилнинг март ойидан бери майдонга тушмаяпти. Унинг клуб билан шартномаси ёзда тугайди. Артета Ўзилни премьер-лига қайдномасидан чиқариб ташлагани ортидан жамоада можаро келиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!