ЎзПФЛ: Ганалик тадбиркор ўзбек клубининг ягона таъсисчисига айланди
2022 йилнинг 20 апрель куни “Уйчи Пахтакор-79” МЧЖ Умумий йиғилиши ўтказилган бўлиб, мазкур Умумий йиғилишда Жамият таъсисчилари сафини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилган.
Шу кунгача “Пахтакор-79” жамоаси устав фондидаги 30 фоизлик улушга эгалик қилган Ғаниев Ойбек Тоҳиржонович ўзининг барча улушини Гана Республикаси фуқароси Келвин Кваси Логога беғараз бериш шартномасига асосан таъсисчилар сафидан чиқди. Қайд этиш керак, бундан аввал бўлиб ўтган Умумий йиғилиш якунига кўра Келвин Кваси жамоанинг 70 фоиз улушига эгалик қилишни бошлаганди. Эндиликда Жамият устав фондидаги 100 фоизлик улуш ганалик инвесторга тегишли бўлди.
Шу билан бирга, бу борада Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар