Пакета "Астон Вилла"га ўтиши мумкин

CHERY AUTO

Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета билан шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Tecno

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи ижара асосида "Астон Вилла"га ўтиб, кейинчалик уни мажбурий тарзда сотиб олиш шартномасига қўшилади. Умумий келишув қиймати бонуслар билан бирга 47 миллион фунтни ташкил қилиши мумкин. Маълум бўлишича, Пакета трансферга розилик берган.

Ўтган мавсум АПЛ доирасида футболчи 33 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 10 марта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!