Пако Алькасер Бундеслигада ҳаммадан тез гол урмоқда

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Пако Алькасер Бундеслигада тез гол киритиш бўйича энг яхши кўрсатгичга эга бўлиб турибди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчи Германия чемпионати учрашувларида ҳар 29 дақиқада битта гол урмоқда. Бу борада Пакодан кейинги ўринларда “Байер” ҳужумчиси Йоэль Похьянпало бормоқда. Унинг ҳар бир голи ўртача 42 дақиқага тўғри келади.

pako

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" кеча Алькасернинг трансфер ҳуқуқини "Барселона"дан тўлиқ сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!