Пакьяо Мейвезерга реванш жанги борасида таклиф юборди
Ads

Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўтган йили фаолиятини якунлаган америкалик Флойд Мейвезер билан реванш жанги ўтказилишидан ҳамон умидвор бўлмоқда. Филиппинлик боксчи америкалик боксчининг менежерига бу борада таклиф юборган.

Мухлислар Мейвезер билан реванш жанги бўлишини хоҳламоқда, – дейди Пакьяо Boxingscene нашрига. – Бу жанг нима учун бўлмаслиги керак. Биз муҳокама қилишимиз мумкин. Бу борда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳозир унинг жамоаси билан тўғридан-тўғри боғланишимиз мумкин ва реванш жангини келишишимизга умид қиляпмиз. Мен унинг менежерига Флойд билан жанг қилишни хоҳлашимни айтдим. У менга яхши деди.