Пакьяо Олимпиада ўйинларида иштирок этимайди. Чунки...
Филиппин Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Абраҳам Толентино афсонавий Менни Пакяо бу йил Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилди. ХОҚ Пакияонинг ёши туфайли Олимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат бермади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Менни Олимпиада лицензиялари қўлга киритилган саралаш турнирларида қатнашмаган.
“Афсуски, бизнинг севимли боксчимиз ёши туфайли Олимпиадада иштирок этолмайди. Яна бир сабаби эса у саралаш турнирларида қатнашмади. Ҳаммамизга маълумки, ҳар бир спортчи, қайси спорт туридан қатъи назар, Парижда қатнашиш имкониятига эга бўлиши учун саралаш мусобақаларидан ўтиши керак", - дея иқтибос келтиради Boxingnews24 мутахассисдан.
Эслатиб ўтамиз, Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Фикрлар