Пакьяо ва Фредди Роуч ҳамкорликни тиклай олишмаяпти

  • 21 ноябрь, 2018, 20:26
  • 0
  • Бокс

Таниқли мураббий Фредди Роуч ва саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ҳамкорликни тиклаш бўйича келишувга эриша олмаётир.

Аввалроқ филиппинлик боксчи келаси йили 19 январ куни Эдриен Бронерга қарши жангга Роуч қўл остида тайёгарлик кўиришини маълум қилган эди. Лукас Маттиссега қарши тўқнашувга Пакьяо Фредди билан эмас, унинг ёрдамчиси Буба Фернандес билан шуғулланган эди.

Гап шундаки, Мэнни 2017 йили Жефф Хорндан мағлубият қабул қилгандан кейин Роуч билан юзма-юз гаплашмаган. Мен шартнома тузиш учун бормайман. Ҳозирча Мэнни чақиргани ҳам йўқ. Мен Пакьяога 15 йил давомида отасидек бўлдим. Агар менга қўнғироқ қилмаса, ҳамкорлик бўлмайди, – дея Роучнинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!