Палмер "Барселона" билан ўйнамайди(ми)?

CHERY AUTO

"Челси" етакчиларидан бири Коул Палмер жароҳат сабаб бўлажак учрашувларни ўтказиб юборади.

Tecno

Британия ОАВлари берган хабарларга кўра, англиялик футболчи "Барселона"га қарши учрашувгача жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтиши кутилган эди. Бироқ футболчи ўз уйидаги кўнгилсиз воқеа сабаб оёқ бармоғини синдириб олган .

Ушбу ҳолатга жамоа бош мураббийи Энцо Мареска қуйидагича фикр билдирди.

"Палмер эртанги ўйинда аниқ майдонга туша олмайди. "Барселона"га қарши ҳам ўйнамайди. "Арсенал" билан ўйинга эса, уни сафга қайтишидан умид қиламиз", - деди мутахассис.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!