Палмер нега 10-рақамни танлагани ҳақида батафсил айтиб берди

CHERY AUTO

Ёзда "Челси"нинг етакчи ярим ҳимоячиси Коул Палмер ўзининг рақамини ўзгартирди. Янги мавсумдан бошлаб у 10-рақамда майдонга тушади. Аввал ушбу рақам Михаил Мудрикка тегишли эди, аммо унинг допинг билан боғлиқ муаммолари сабабли келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

Палмер бу рақамга алоҳида муносабатда эканлигини айтиб ўтди:

"Месси, Руни ва шунга ўхшаш футболчилар – менга илҳом берган "ўнлик"лардир. Мен ёшликда ҳам 10-рақамни кийиб ўйнаганман. Бу рақам менга шунчаки ёқади" – дея унинг сўзларини келтиради "Goal" портали.

Бундан аввал англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи "аристократлар" сафида 20 рақам остида ҳаракат қилаётган эди. У ўтган мавсум ушбу рақам билан бирга, 47 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!