Панама - Тунис учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Кеча “Мордовия Арена”да ЖЧ-2018нинг “G” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Панама ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:0 ҳисобида панамаликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин якунида тунислик ҳужумчи Фахреддин Бен-Юссуф ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу футболчи учрашувда гол уриб ҳисобни тенглаштирган эди.