Пани Варела Португалия терма жамоаси сафидаги 100-учрашувини ўтказди
Панамага қарши ўйин Пани Варела учун Португалия футзал терма жамоаси сафидаги 100-учрашув бўлди. Пани юбилей учрашувда қойилмақом гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.
35 ёшли Пани 2015 йилдан буён мунтазам равишда терма жамоага жалб этилади. Португалия сафида 2021 йилги Жаҳон чемпионати, шунингдек, Евро-2018 ва Евро-2022 турнирларида ғолибликни қўлга киритган.
У 2021 йил Литвада ўтказилган мундиалнинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлиб, ушбу турнирда “кумуш тўп” ҳамда 8 та гол эвазига “кумуш бутса” совринлари билан тақдирланган.
Фикрлар