"Пансеррайкос" сафарда мағлуб бўлди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди

Греция чемпионати қолдирилган 7-туридан ўрин олган "Волос" ва "Пансеррайкос" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари пенальтидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

"Пансеррайкос" таркибида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Маълумот учун, "Пансеррайкос" айни дамда 12 та ўйиндан кейин 13 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!