Пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик

Хабарингиз бор, кеча Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Шу ўринда айтиш лозимки, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар. Афсуски, Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфенкцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ўта оғир вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун дисквалификация қилинди. Ваҳолангки, унда ҳам медаль олиш имконияти юқори эди.

Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.


Эркаклар

-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин 
-73 кг Феруз Сайидов – олтин 
-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш 
-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза 

Аёллар

-57 кг Парвина Самандарова – кумуш 
-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/08/2021 13:32
спортс.уз сайти ходимлари туликрок маълумотни беринглар. Озарбайжон жамоасидан кейинги 2-уринни эгалладик деб. ПараДзюдо 1.Озарбайжон 6 та олтин, 0 та кумуш, 2та бронза. 2.Узбекистон 2та олтин, 2та кумуш, 2 та бронза. 3. Эрон 2та олтин, 0 та кумуш, 0 та бронза.
Baxil Alihuja
30/08/2021 13:02
иккинчи урин кимдан кейин, аникрок ёзишни качон урганасизлар? Кайсидир давлатдан Колиб кетганимизни ёзишдан уяласизлар-ми? Афгонистон ва африка давлатлари билан солиштириб юраверинглар.
&
Машрабжон
30/08/2021 18:19
Иккинчи ўрин деди,бўлди-да.бу ерда ўрин айтмоқчи
Baxil Alihuja
30/08/2021 18:44
Маълумот тулик берилса, кизикарлирок булади! Хориж матбуотида тулик, аник ва холис маълумот берилади. Бизда эса мана шунака чаласавод журналистларимиз чала-ярим беришади.