Пара енгил атлетика: Гран-Прини 6 та медаль билан якунладик
Пара енгил атлетика бўйича Тунис мезбонлик қилган халқаро Гран-Прининг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.
Жумладан, эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз - Муҳаммад Рихсимов ҳамда Қудратулло Маъруфхўжаев совриндорлар сафидан жой олди. Рихсимов 13,86 метр натижа билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, 12,87 метр натижа қайд этган Маъруфхўжаев бронза медалига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида F13/46 классида найза улоқтириш баҳсларида эса Шахинахон Йигиталиева 32,20 метр натижа билан 3-ўринни банд этди ва терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.
Шу тариқа пара енгил атлетика терма жамоамиз Тунис Гран-Присини 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медаль билан якунлади.
Фикрлар