Пара енгил атлетика: Тунис Гран-Присининг дастлабки кунида 2 та медаль қўлга киритилди

Тунисда пара енгил атлетика бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бошланди.

Дастлабки кунги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, эркаклар ўртасида T46/47 классида баландликка сакраш баҳсларида Омад Ҳасанов 1,88 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. F35/36 классида ядро улоқтириш баҳсларида эса Ҳусниддин Норбеков 15,49 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, F36 (ногиронлик тури нисбатан енгилроқ) классида иштирок этувчи спортчилар билан бирга баҳсларда қатнашганига қарамай, юқори натижани қайд этгани, ҳамюртимизнинг ўз классида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.

Пара атлетларимизнинг мусобақадаги иштироки давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!