Пара енгил атлетикачиларимиз Кобедаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этишди!

15-май куни Япониянинг Кобе шаҳрида старт олган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдирган ҳолда 3-ўринни эгаллади. Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда. Таққослаш учун, терма жамоамиз бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10- ва 9-ўринларни эгаллаган эди.

Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди.

Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган пара атлетларимиз билан яна бир бор таништириб ўтамиз:

Олтин
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш
Хусниддин Норбеков – ядро улоқтириш
Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш
Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш
Сафия Бурханова – ядро улоқтириш

Кумуш
Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш
Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш
Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш

Бронза
Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш
Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!