Пара қиличбозлик бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати бошланди
Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида илк бор пара қиличбозлик бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан сараланган 50 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Айтиш лозимки, ушбу мамлакат чемпионатидан кўзланган асосий мақсад – юртимизда Паралимпия спорт турлари географиясини янада кенгайтириш, пара қиличбозлик бўйича терма жамоа асосини шакллантириш ва келажакда бўладиган нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишдан иборат.
Пара қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати 7 июлга қадар давом этади.
Фикрлар