Пара таэквондочиларимиз ҳам президент кубогидан медаллар шодаси билан қайтди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12-14 март кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Осиё таэквондо федерацияси президенти кубогида муваффақиятли иштирок этишди.

2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!