Парадес: "Де Россининг услуби бизга жуда ёқади"

Европа Лигаси чорак финали доирасидаги "Рома" ва "Милан" ўртасидаги жавоб учрашувида ҳам "бўрилар" ғалаба қозонди. Дастлаб, Манчини ҳисобни очган бўлса, Дибала фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Габбия ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, умумий ҳисобда римликлар "Милан"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

"Рома" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес жамоаси ярим финалга чиққани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу ўйинни ишончли тарзда ўтказдик. Бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам ишончимиз йўқолгани йўқ. Мен ва жамоамизнинг ҳар бир аъзоси қўлдан келганини қилди. Жамоам муваффақиятига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Де Росси кўрсатаётган ўйин менга жуда мос келади", - дея аргентиналикнинг сўзларини ёзади Италия матбуоти.

Эслатиб ўтамиз, Рим клуби Европа Лигаси нимчорак финалида Лондоннинг "Вест Хем" клубини мағлуб этган “Байер” билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!