Паралимпия. Матонатли спортчиларимиз Тунисдан 14 та медаль билан қайтишди
6-8 февраль кунлари Тунисда пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 6 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза, жами 14 медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Тунис ва Ироқдан кейин 3-ўринни эгаллади.
Муросасиз баҳсларда матонатли ва иродали пара енгил атлетикачиларимиздан Жасур Ходжаев, Мансур Абдурашидов, Омадбек Хасанов, Дилноза Мираҳматова, Қудратуллохон Маруфхўжаев, Жамолиддин Акобиров, Элбек Султонов, Темурбек Гиязов, Маҳлиё Акромова, Сарвар Азимов каби спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.
Фикрлар