Паралимпия оиласи сени кутмоқда
Жисмоний имконияти чеклангану, аммо иқтидори, интилиши бор йигит- қизларни саралаш, уларни Паралимпия спорт турларига йўналтиришда илк қадам вазифасини ўтовчи "Беш ташаббус олимпиадаси" лойиҳаси асосида ўтказилаётган спорт мусобақалари давом этмокда.
Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси Наманган шахрида ташкил этилди. Унда шаҳарнинг 58 та маҳалласидан жами 150 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар Паралимпия спорт турлари буйича ўз имкониятларини синаб кўришди.
Тадбир якунида яхши натижа кўрсатган ёшлар Наманган шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда вилоят Спортни ривожлантириш бош бошкармаси томонидан рағбатлантирилди.
Фикрлар