Паралимпия. Ўзбекистон делегацияси пара пауэрлифтинг бўйича рекорд даражада лицензиялар қўлга киритди!

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) пара пауэрлифтинг бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи якуний рейтингни эълон қилди.

Қувонарлиси, лицензиантлар орасидан 8 нафар ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчи жой олди. Таққослаш учун, бундан аввал бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибида 3 нафардан ортиқ пара пауэрлифтингчи иштирок этмаган.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган пара пауэрлифтингчиларимиз билан танишинг:

Аёллар 
Ақидахон Ахтамова 
Дурдона Тўраева 
Рухшона Ўктамова 
Рўза Қўзиева 
Қудратой Тошпўлатова 

Эркаклар
Бекзод Жамилов 
Хусниддин Усманов 
Илҳом Ҳалимов 

Маълумот учун, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара пауэрлифтинг мусобақалари 4-7 сентябрь кунлари “Porte de La Chapelle Arena”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!