Паралимпиячиларимизнинг Париж-2024 ўйинларига лицензияси яна биттага кўпайди!

19-21 май кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Париж-2024 ёзги Паралимпи ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида M1X классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва мусобақанинг олтин медали ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси номидан ушбу спортчимизни самимий муборакбод этамиз ва келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!