Парасузиш. Шохсанам Тошпўлатова жаҳон чемпиони бўлди!

Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Лондонда пара сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз Шохсанам Тошпўлатова финишга ҳамма рақибларини ортда қолдирган ҳолда етиб келди ва терма жамоамиз ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги илк олтин медални ёздириб қўйишга эришди. Алоҳида қайд этиш лозимки, Шохсанам финишга келиш учун бор йўғи 1 дақиқаю 3,89 сония сарфлади. Бу эса янги Осиё рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шохсанам Тошпўлатова бундан 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.

Аёллар. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш:

  1. Шохсанам Тошпўлатова (Ўзбекистон) – 1:03.89;
  2. Карлотта Гилли (Италия) – 1:03,95;
  3. Ребекка Мейерс (АҚШ) – 1:04,41;

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Ҳозиргача ҳисобимизда 1та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза – жами 6 та  медаль мавжуд:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 2 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Маълумот учун, 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!