Париж-2024: Гулжаной Наимова делегациямизга навбатдаги кумуш медални келтирди

Ҳозиргина пара таеквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Афсуски, ҳамюртимиз Гулжаной Наимова жароҳат олиб жангни давом эттира олмади ва британиялик Эми Трусдейлга 8:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Спортчимиз Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди!

Маълумот учун, Гулжаной Наимова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!