“Париж-2024”: Ўзбек дзюдочиларига ким рақиблик қилади?
Париж мезбонлик қилаётган ёзши Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Тўртйилликнинг энг нуфузли спорт анжуманида иштирок этаётган дзюдочиларимиз илк рақибларини билиб олди.
Қуръа натижалари билан танишинг:
-60 кг: Достон Рўзиев - Дилшод Холматов (Украина)
-66 кг: Сардор Нуриллаев - Уилям Лима (Бразилия)
-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Сеҳен (Ироқ)
-90 кг: Давлат Бобонов - Арам Григорян (БАА)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Нурлихан Шархан (Қозоғистон) / Тома Никифоров (Бельгия)
+100 кг: Алишер Юсупов - Наканиели Такаява (Фижи) / Мариус Физел (Словакия)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова - Лейла Алиева (Озарбайжон)
-52 кг: Диёра Келдиёрова - Ута Абе (Япония) / Келли Дегучи (Канада)
-57 кг: Шукуржон Аминова - Дабонне (Кот-д'Ивуар)
-70 кг: Гулноза Матниязова - Сон Хи Мун (КХДР)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Рики Такаяма (Япония)
Шунингдек, аралаш жамоавий дастурнинг 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Канада дзюдочилари билан беллашади.
Ўзбекистон дзюдочилари Олимпия ўйинларида жами еттита – 2 та кумуш ва бешта бронза медални қўлга киритган.
Фикрлар