Париж орзуси узоққа бормади
Сенегаллик ярим ҳимоячи Идрисса Гана Гуйе мавсум сўнгида ПСЖ таркибини тарк этиши мумкин.
Le 10 Sport нашри маълумотига кўра, ўтган йили август ойида "Эвертон"дан 32 миллион евро эвазига сотиб олинган футболчи мавсумлар оралиғида трансферга қўйилади.
Ўзининг дастлабки мавсумидаёқ Франция чемпионлигини қўлга киритган Гуйе ўтган давр мобайнида ПСЖ сафида 20 та ўйинда, 1 гол ва 2 голли пас берди.

Фикрлар