Парижда французлар дербиси ўтказилди
Ads

Франциялик теннисчи Бенуа Пэр "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи даврадаги тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олди.

Бенуа Париж шаҳрида ўтган ушбу босқичда ҳамюрти Пьер-Юге Эрберни беш сетда 6:2, 6:2, 5:7, 6:7, 11:9 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатининг учинчи даврасига йўл олган Бенуа, энди испаниялик Пабло Карреньо-Бустани синовдан ўтказади.