Патрик Клюйверт Арсен Венгернинг ПСЖга ўтиш имкониятларини баҳолади

 

Голландия терма жамоаси ва “Барселона” клубининг собиқ футболчиси Патрик Клюйверт “Арсенал” устози Арсен Венгернинг ПСЖга ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда TV channel France 3 хабар бермоқда.

- Венгер ПСЖда? Бўлмаган гап. Бу ёлғон. Арсен Венгернинг Парижга ўтиши 0%ни ташкил қилади. У Лондонда бахтли, - дейди Патрик Клюйверт.   

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис мавсум сўнггида Парижнинг ПСЖ клубини бошқариши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!