Пауло Дибала "Рома" сафида А Серия рекордини ўрнатди
"Рома" Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Специя"га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала ушбу учрашувда иккита голли узатма муаллифига айланди. Шу орқали у римликлар таркибида чемпионатдаги дебют мавсумида "гол+пас" тизими бўйича 10 очкони энг тез қўлга киритган футболчига айланди.
Пауло бу ишни 13 ўйинда уддалаган. Мазкур статистика 2004/2005 йилдан бери ҳисоблаб келинади ва ушбу вақт оралиғида ҳеч ким бундай натижа қайд эта олмаганди.
Айни пайтда 29 ёшли Дибала ҳисобида 7 гол ҳамда 4 ассист мавжуд.
Фикрлар