Павлович: "Менинг Джонс ёки Миочичга қарши жангим - бу катта воқеалик!"
Эртага тонгда оғир вазн вақтинчалик чемпионлиги учун октагонга кўтариладиган россиялик жангчи Сергей Павлович (18-1) ўзининг Джон Джонс (27-1, 1NC) ва Стипе Миочичга (20-4) қарши эҳтимолий жанглари ҳақида фикрини билдириб ўтди:
"Джонс ва Миочич жангида ким ғолиб бўлади дейсизми?! Менимча, улар жанг қиладиган куни иккала жангчининг бу жангга қай тарзда тайёргарлик кўрганини ҳисобга олган ҳолда бу саволга жавоб бера оламиз. Агар иккаласида ҳам тайёргарлик зўр бўлган бўлса, мен имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим.
Джонс ёки Миочичга қарши жанг қилиш менга насиб қиладими ёки йўқ, билмайман! Яшашда давом этсак бунинг ҳам жавобини топамиз. Бу икки жангчи ҳам бизнинг оламдаги энг тарихий персоналардан. Шундай экан менинг уларга қарши жангим улкан воқеаликка айланган бўларди."
Фикрлар