“Пахтакор” 1 сентябрь куни “Навбаҳор” билан ўйнайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг II давра учрашувлари карантин қоидалари юмшатилганидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида ўтишини маълум қилганди. 

Сир эмаски, “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Қатарга йўл олади. Шу боис, Суперлига учрашувларини тўлиқ якунига етказиш учун ЎзПФЛ “Пахтакор” клубининг 10 сентябрга қадар 3 та расмий ўйинда майдонга тушиши кераклигини маълум қилди ва режага киритди. Бу ҳақда ташкилот расмий хабар тарқатди. Бунда “Пахтакор” кетма-кетликда “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Металлург” клубларига қарши кураш олиб бориши керак.

"ЎФА Терма жамоалар маркази 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини бор эканидан келиб чиқиб, “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари кетма-кетлигини ўзгартиришни сўради. Аммо “Бухоро” клуби марказлаштирилган мусобақада қолган жамоалардан битта кўпроқ ўйинда майдонга тушгани, шунингдек, клубни бир қатор футболчилар тарк этганидан келиб чиқиб, мазкур таклифга рози бўлмади. Ўз навбатида “Пахтакор” клуби Қатар сафари олдидан Наманган ёки Муборакда эмас, яқинроқ ҳудудда учрашув ўтказиши тўғрироқ бўлиши, шундан келиб чиқиб, кетма-кетликни тақвим бўйича белгилаш тўғри бўлишини маълум қилди. ЎзПФЛ клубларнинг бу таклифларини ҳурмат қилади", - дейилади хабарда.

Шундан келиб чиқиб, учрашувлар қуйидаги саналарга белгиланди:

1 сентябрь, 19:00 “Навбаҳор” — “Пахтакор”

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!