"Пахтакор" 10 август куни австралиялик футболчининг таништирув маросимини ўтказади

10 август, пайшанба куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги футболчи - австралиялик Ростин Гриффитс билан шартнома имзоланади ҳамда матбуот анжумани ўтказилади. Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этади.

Ростин Гриффитс “Пахтакор” клубида! У шу ҳафта Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади

Маълумот ўрнида, ушбу тадбир 10 август куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида соат 11:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!