
"Пахтакор" билан хайрлашган легионер ўзига бошқа жамоа топди
“Пахтакор” сафида тўп сурган ва жамоани тарк этган легионер футболчи Кими Мерк янги клубга ўтди.
Бу йил 21 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи Қирғизистоннинг “Дордой” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати эълон қилди.
Германияда туғилган ва Қирғизистон терма жамоаси учун ўйнаб келаётган Мерк “Пахтакор”га 2023 йилнинг ёзида қўшилган бўлиб, ўтган бир ярим йил давомида “Шерлар” таркибида Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛда ҳаммаси бўлиб, 25 та учрашувда майдонга тушди ва 6 та гол урди.
Кими “Дордой” да 10-рақам остида тўп суради.
Фикрлар