"Пахтакор" бугун "Эйр Форс"га қарши ўйнайди. "Шерлар"нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси қандай?

"Пахтакор" бугун ОЧЛ 2-тури доирасида Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши баҳс олиб боради. Қуйида "шерлар"нинг айнан Ироқ клубларига қарши ўйинлари тарихини эслаб ўтамиз. Тошкентиклар Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 6 ўйинда майдонга тушишган.

2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган. 2019 йил айнан "Эйр Форс"га қарши Тошкентдаги плей-офф ўйинида жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Умумий 6 ўйинда 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 13 гол урилган ва 5 тўп ўтказиб юборилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!