"Пахтакор" бугун Озарбайжон клубига қарши ўйнайди

Туркиянинг Измит шаҳарчасида йиғин ўтказаётган "Пахтакор" жамоаси бугун биринчи назорат учрашувида майдонга тушади.

Измитга шанба куни етиб борган "Пахтакор" ўша кундан машғулотларни бошлади. Бугун биринчи назорат беллашуви Озарбайжон юқори лигаси иштирокчиси "Сабаил"га қарши "Грин Парк" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Кейинги учрашувлар бошланиш вақти қуйидагича:

28 июль, 18:30
"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони)

30 июль, 15:30
"Пахтакор" - "Ал Раед" (Саудия Арабистони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!