"Пахтакор" чемпионатдаги энг йирик ғалабасини "Қизилқум"га қарши учрашувда қайд этган
Суперлиганинг 9-турида "Пахтакор" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади.
Чемпионат доирасида жамоалар 48 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда устунлик "шерлар" тарафида. 41 баҳсда ютган "Пахтакор" 6 бор дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 136 гол урилиб, 29 тўп ўтказилган.
Тошкентдаги ўйинларнинг 21тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги бор сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Ўз майдонида "Пахтакор" 8 бор ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2007 йил Навоийда ўтган беллашувда "шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача чемпионатдаги энг йирик ғалабани қўлга киритган.
Ушбу баҳсни навоийликлардан Акаки Шулая дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги беллашув 25 май, шанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Фикрлар