“Пахтакор” етакчиси қачон сафга қайтади?

“Пахтакор” клуби аъзоси Шерзод Аъзамов 2022 йилнинг кузида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Футболчи “Насаф”га қарши беллашувда жароҳат олганди. Шундан бери у даволанаётганди.

IMG_2685

Айни пайтда Шерзоднинг аҳволи анча яхши ва у тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. Клуб матбуот хизмати Шерзод якка тартибда машғулотларни бошлаб юборганини маълум қилди.

Тошкентликлар бош мураббийи Максим Шацких ушбу йўқотишнинг ўрнини Достон Турсунов билан тўлдириб келмоқда.

2017 йилдан бери "шерлар" сафида ўйнаётган ҳимоячи Шерзод Аъзамовнинг "Пахтакор" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!