Ads

 

Бугун, 1 март куни "Пахтакор" стадионида жамоа футболчилари учун ўйин қоидалари бўйича сабоқ ташкил этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
Унда Владислав Цейтлин ва Бобур Ҳайдаров жамоа аъзоларига ўйин қоидалари бўйича маъруза қилди. Охирги пайтларда қоидаларда рўй берган ўзгаришлар ва уларни татбиқ этиш хусусида керакли маълумотлар берилди.
 
Қоидаларда кўзда тутилган сўнгги умид фоли, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш, тўпни қўл билан ўйнаш ва бошқа ўзгаришлар ҳақида футболчиларга маълумотлар берилди.
 
Турли ҳолатлар юзасидан ўйинчиларнинг фикри тинглаб, вазиятлар изоҳлаб ўтилди.