"Пахтакор" футболчиси "Сурхон" машғулотларига бориб қўшилди

Янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттираётган "Сурхон" жамоаси сафига ўтган мавсум "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Алишер Салимов келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълумот ўрнида, Алишер Салимов 1999 йилнинг 22 июлида туғилган. У Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!